Это’О Камерун терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Narzulla Saydullayev
9 сен 2013, 08:51
Камерун терма жамоаси ҳужумчиси Самюэль Это’О миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилди.
ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги Ливияга қарши ўйиндан (1:0) сўнг, ҳужумчи терма жамоани «шахсий муаммолар» туфайли тарк этаётганини маълум қилган, деб хабар бермоқда L’Equipe.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли Это’О ўтган йил Камерун терма жамоасида тўп тепмаслигини маълум қилганди, аммо сентябрь ойида яна термага қайтганди.

Футболчи Камерун терма жамоаси сафида 112 та ўйинда 55 та гол урган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›