

Кеча нашр тарихдаги энг яхши ўнг қанот, чап қанот ва марказий ҳужумчиларни аниқлаш учун даъвогарлар рўйхатини эълон қилди. Это'О эса ўнг қанотга даъвогарлардан бўлди.
"Раҳмат сизга, аммо мен ўнг қанотда 1-2 мавсум ўйнаганман, марказий ҳужумчи зонасида эса 25 йил тўп тепганман. France Football томонидан ҳурматсизлик", - деб ёзган камерунлик футболчи ўзининг Twitter саҳифасида.
Это'О Камерун терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар саналади.
→ France Football барча даврларнинг энг яхши ҳужумчисини танлайди - рўйхатда Месси ва Роналду бор



