UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21"Яна бошладингизми, мураббий?" — Капелло жонли эфирда Роналдо билан ҳазиллашди  1 19:02"Навбаҳор" янги футболчилари тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  3 18:15"Флориан келажакда "Реал"да ўйнашига умид қиламан" — Вирцнинг агенти Перес ва Алонсо билан бўлган суҳбатни ошкор қилди  0 17:51"Пицца тикишга тайёрман!" — Пранделли "Ювентус"нинг "Галатасарой"га қарши камбэк қилишига ишонмоқда  6 17:32Расман: "Yandex Uzbekistan" — Про лиганинг титул ҳомийси!  3 17:14"Мексика билан ўйинга қўрқув остида чиққанмиз" — Месси ЖЧ-2022 даги энг қийин паллани эслади  7 17:01АПЛ. "Челси" ва "Вест Хэм" футболчилар ўртасидаги оммавий муштлашув сабаб йирик миқдорда жаримага тортилди  1 16:43"16 йил ичида бундай ҳолатга дуч келмагандик!" — "Боруссия" ультраслари "Аталанта" билан ўйинни бойкот қилишди  1 16:14ЕЧЛ. "Реал"нинг "Бенфика"га қарши қайдномаси эълон қилинди, унда Мбаппе йўқ   7 15:44"Унинг ўғли футболни яхши кўради, демак менда иттифоқчи бор" — Инфантино Трамп ҳақида  0 15:30Назорат учрашуви. "Металлург" Қозоғистон клубини мағлуб этди  2 15:12"Рамазон — профессионал футболчи учун синов, аммо мослашиш мумкин!" — Диетологдан рўзадор футболчилар учун тавсиялар  1 14:57"Менга Аргентинадан 4000 та ўлим таҳдиди келди!" — Снейдер Винисиус ва Престианни можароси ҳақида  14 14:40"Фаворитларнинг мавсум бошида очко йўқотиши оддий ҳол бўлади" — Виктор Карпенко   0 14:13"Италияда футбол жуда секин ўйналади!" — Капелло "Интер"нинг шармандали мағлубияти сабабини айтди  4

Эътиборсиз қолган Рустам Акрамов Янгиликлар

Эътиборсиз қолган Рустам Акрамов

1994 йил Осиё ўйинларида миллий терма жамоасиз бош мураббийи сифатида зафар қучган Рустам Акрамов айни пайт жуда қийин аҳволда.

Бизга маълум бўлишича, футбол профессори Рустам Акрамович Акрамов ётоқдан тура олмайдиган ҳолга келиб қолган. У киши 2015 йил Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубогидан кейин руҳан сиқилиш ҳолатига тушиб, ҳатто инсультни бошдан ўтказди. Инсульт бу - бош мия қон айланишининг критик бузилиши бўлиб, одам эс-ҳушини йўқота бошлайди. 

Бунинг натижасида ҳатто бошқаларни танимайдиган даражага келиб қолади. Рустам Акрамовда шундай ҳол кузатилди. У киши ҳаракатсиз ҳолатга келиб қолди, юриши қийинлашди, ўрнидан турса ҳам жуда секин қадам ташлаб юра бошлади, ҳозирги пайтда эса ётоққа михланиб қолган. 

Бизгача етиб келган маълумотга кўра, футбол профессоридан бугунги кунда фақат у кишининг қизи хабар олиб турибди. Рустам Акрамовични кимдир яхши кўради, кимдир ёмон кўради, лекин хоҳлаймизми-йўқми, у киши ўзбек футболи учун кўп ҳисса қўшган мутахассислардан. 

Афсуски, футболимиздаги энг ёмон иллатлардан бири - ёши ўтганларни кераксиз буюмдек ўз ҳолига ташлаб, улар ҳолидан хабар олмаслик. Балки ЎФА Рустамов Акрамов аҳволидан хабар олиб тургандир, лекин бу ҳақда аниқ гап айтиш қийин. Ҳар ҳолда у кишини жуда ночор ҳолатда деб эшитдик. 

Фахрийлар ҳолидан хабар олиш аввало ЎФА зиммасидаги иш ҳисобланади. Бугун яхши ишлаб турган кадр, эртага мазаси қочиб ҳеч нарсага ярамай қолиши мумкин. Қолаверса, вақт - шафқатсиз ҳакам, ҳаммамиз эрта-индин қариймиз, кимдир тўшакка михланиб қолиши мумкин, мана шу пайт ҳеч кимга кераксиз бўлиб қолишдан ЎЗИ асрасин.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика