UZ

Сўнгги янгиликлар

10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  0 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   1 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  2 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3 07:52Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишлари мумкин  4 05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  8 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  5 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  6 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  6 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  20 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  2 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  6 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  3

Бешариқ туманида футбол фахрийлари ўртасида шоу учрашуви ташкил этилди Янгиликлар

Бешариқ туманида футбол фахрийлари ўртасида шоу учрашуви ташкил этилди

Теглар :  Қашқар
Фарғона вилояти Бешариқ тумани Қашқар қишлоғида Турғунбой Турдибоев хотирасига бағишланган футбол шоу учрашуви ташкил этилди.

Бир неча йиллардан буён янги йил байрами арафасида ўтказиб келинаётган "Qashqar CUP" футбол турнирининг бу галгисида ушбу худудда янги стадионнинг фойдаланишга топширилиши маҳаллий аҳоли учун катта тантанага айланиб кетди. Шу куни Фарғона футболи фахрийлари ва Бешариқ тумани футбол фахрийлари ўртасида шоу учрашуви ташкил этилди. Фарғона футболи фахрийлари жамоасида мухлисларга яхши таниш бўлган Носир Отақўзиев, Азиз Алижонов, Дониёр Усмонов, Абдуллоҳ Олимовлар, Шавкат Юсупов, Жасурбек Хамроқулов, Азизхон Исомиддинов, Темур Ҳамидовлар майдонга тушдилар.

"Qashqar Cup" хотира турнири.
Рамзий ўртоқлик учрашуви.
Бешариқ тумани футбол фахрийлари - Фарғона футболи фахрийлари 2:4
Голлар: 
Азиз Алижонов (0:1), Носир Отақўзиев (0:2), Мартавали Турғунов (1:2), Зоҳиджон Турдиев (2:2), Азизхон Исомиддинов (2:3), Абдуллоҳ Олимов (2:4)

Таъкидлаш жоиз, турнир доирасидаги учрашувлар бир неча кунлардан бери давом этмоқда. Барча ўйинлар таниқли журналист Мирзаҳаким Тўхтамирзаев томонидан шарҳлаб борилмоқда.


Бекзод Толибов, Бешариқ туманидан Championat.asia учун махсус

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика