UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05"Барселона" "Реал" дарвозасига 5та гол уриб Испания Суперкубогини қўлга киритди  293 01:15Фарҳод Нишонов: "Абдуқодир Ҳусанов ва Файзуллаевлар туфайли бизни барча агентлар кузатиб бормоқда. Улар янги Ҳусановни қидиришмоқда"  0 00:56"Рома" "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 00:32"Ливерпуль" ва "Ньюкасл" Ла Лигадаги ҳимоячига кўз тикмоқда  0 00:10"Наполи" — "Верона". Таркиблар маълум  0 00:02ПСЖ — "Сент-Этьен". Барколя ва Дембеле асосий таркибда  0 00:00А Серия. Довбикнинг 90+8 дақиқада пенальтидан урган голи "Рома"ни "Болонья"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди, Шомуродов захирада қолдирилди  11 23:36Англия кубоги. "Саутгемптон", "Кристал Пэлас", "Ипсвич" ва "Ньюкасл" қуйи лига жамоаларини мағлуб этди  2 23:14U-20 Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Тошкентдаги машғулотларидан суратлар  1 22:54"Манчестер Юнайтед" 10 киши бўлиб "Эмирейтс"да "Арсенал"ни Англия кубогидан чиқариб юборди  75 22:49"Реал" — "Барселона". "Эл класико" учун таркиблар маълум  38 22:42Расман: "Пахтакор" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  17 22:15Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Осасуна"дан устун келиб, 1-ўринга қайтди. Мадридликлар барча мусобақаларда кетма-кет 14-бор ғалаба қозонишди  25 21:37Нойер "Бавария"да қоладими?  0 21:15А Серия. Дармианнинг голи "Интер"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  2

Етакчилар рўбарў келганда: А Серия 18-тур превьюси Янгиликлар

Етакчилар рўбарў келганда: А Серия 18-тур превьюси

Бугун тунда етакчи "Наполи" ва учинчи ўриндаги "Ювентус" тўқнашуви билан навбатдаги тур старт олади.

"Наполи" - "Ювентус"

Спаллетти мавсум қайдномасига киритилган барча футболчи хизматидан фойдалана олади. Ҳозирда "Наполи"да йўқотишлар йўқ. Тезлик эвазига фойда келтирадиган Политано ёки жой танлашга кўпроқ урғу берадиган Распадоридан қайси бири таркибга киритилиши қизиқ савол бўлиб турибди. Осимхеннинг ҳужум марказидаги жойи деярли кафолатланган. "Ювентус" ҳақида гап кетаркан, Кьеза асосий таркибда ўйинни бошлайдими деган масала очиқ қолмоқда. Ҳужумда Киннинг ўрнини Неаполда бир нечта омадли мавсум ўтказган Милик эгаллайди. Бонуччи эса тахминларга қарши сафга қайтиб улгурмади.

Сўнгги бор Туринда жамоалар 1-1 ҳисобида дуранг ўйнашганди. "Наполи" бу жуфтликда сезиларли фарқ билан фаворит эканлиги қизиқ албатта. Ва бунинг барчаси "Ювентус"нинг ғалабали ва қуруқ (гол ўтказиб юбормаяпти) серияси фонида. Назаримда, мезбонларга камида жуда қийин бўлади, "кекса синьора" эса баъзиларни яхшигина хайрон қолдириши мумкин.


"Лечче" - "Милан"

Дисквалификациядан кейин Хьюлманд асосий таркибга қайтиши кутилмоқда. У Блин ва Гонсалес билан ҳимоя марказида елкама-елка ҳаракат қилади. Ҳужумда Ди Франческо билан бирга Ламек Банда тушса ажаб эмас. Жароҳат сабаб Понгранич ва Дермакунинг ўйинда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда. "Рома" дарвозасига урилган голдан кейин Побега асосий таркибдан ўрин олса керак, устига-устак Тоналли дисквалифицияга учраган. Кьер ва Ориги тикланишди, аммо асосий таркибда учрашувни бошламаса керак. Шунингдек, Мессиас ҳам жангга тайёр. Ҳужумда Леао-Жиру дуэтини кўрамиз.

"Милан"нинг "Лечче"га сафари анча омадли чиққан — 4-1. Бўлажак баҳсдан аввал ҳам "россонери" яққол фаворит ҳисобланади. Бир қарашда жамоа яхши спорт формасида эмасдек кўриниши мумкин, лекин шунинг учун ҳам жамоа зафар қучиб, кайфиятни яхшилаб олиши керак. "Лечче" бунга қаршилик қилиши қийин бўлса керак.


"Интер" - "Верона"

Ханданович ва Брозовичнинг ёнига Лукаку ҳам жароҳати билан қўшилди. Чалханўғли ва Барелланинг ўйнай олиши сўроқ остида. Агар шундай бўлса, марказда Аслани, ҳужумда эса Жеко-Лаутаро жуфтлигини кўришимиз аниқ. Сабаби Корреа оптимал формада эмас. "Верона" ҳам таркиб борасида муаммолардан азият чекмоқда. Верди жамоага ёрдам беролмаслиги аниқ, Лазанья, Прашелик ва Фараонининг иштироки ҳам сўроқ остида. Ҳужумда болқонликлар дуэти Лазович-Журичични кўрсак керак, уларга орқароқдан Каллон ёрдам беради.

Ўтган гал "Интер" "Верона"ни осонлик билан таслим этган 2-0. Қоғозда "қора-кўклар" бу сафар ҳам яққол фаворит. Ҳа, "Верона" ҳозир яхши ҳолатда, "Интер" эса аксинча, муаммолар билан оввора. Бироқ даражадаги фарқ барибир ўз сўзини айтса керак. Миланликлар "Монца" билан бўлгани каби хатоларни такрорлашмаса керак.


"Аталанта" - "Салернитана"

"Аталанта" таркибига Сапата қайтиши ва Хьеллун билан дуэтда ҳаракат қилса ажаб эмас. Бундай ҳолатда уларнинг ортига Пашалич жойлашади. Охирги вақтларда кўп ўйин ўтказган Богага дам олиш имконияти яратилса ажабмас. Ҳимояда эса одатий учлик Скальвини-Толои-Паломино. Кулибалининг сафга қайтиши бергамоликлар учун ажойиб хабар. Маджоре ва Маццоки эса ҳали ҳам тикланиш жараёнини ўтказмоқда. Кандреванинг ўйинда иштироки сўроқ остида қолмоқда, аммо у барибир ўйинга туширилса керак.

Жан Пьеро Гасперининг навбатдаги "қурбони". "Аталанта" етакчилари клубни тарк этмоқда


Сўнгги бор ушбу жамоалар тўқнашувида 1-1 ҳисоби қайд этилган. "Аталанта"нинг бу жуфтликда имкониятлари юқорироқ баҳоланмоқда. Ҳозир ҳар икки клубни стабил ўйин кўрсатяпти деб бўлмайди, бироқ Жанпьеро Гасперини жамоасида маҳоратлироқ, тажрибалироқ йигитлар жам бўлган. "Бергамаск"лар балки қийинчилик билан, лекин ғалабани танатана қилишса керак.


"Рома" - "Фиорентина"

Катта эҳтимол, узоқ вақтдан сўнг илк бор Кумбула асосий таркибда майдонга тушади. У дисквалификация қилинган Ибаньеснинг ўрнини эгаллайди. Албаниялик Италия кубоги учаршувини жуда яхши ўтказди ва асосий таркибга лойиқлигини исботлай олгандек. Бошқа чизиқларда Моуриньодан сьюприз кутмасак ҳам бўлади. 


Кабрал жароҳат олгани "Фиорентина" учун бош оғриқ бўлиши аниқ. Лекин яхши хабар ҳам йўқ эмас — Йович сафга қайтди. Соттил эса ҳамон лазаретда. Шунингдек, Кастровилли ҳам соғайган ва захирадан ўйинга қўшилиши мумкин.

Ўтган сафар "Фиорентина" Флоренцияда ишончли тарзда "Рома"ни енгган 2-0. Шундай бўлсада, "Рома" бўлажак тўқнашув фаворити сифатида қаралмоқда. Ҳа, жамоа тикланишига Италия кубогидан кейин камроқ вақт бўлди, аммо "жалоросси" бу мавсум анча тетик кўринмоқда. Стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиш фактори ҳам ўта муҳимлигини унутмаслик зарур.


Сергей Румянцев

Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика