ESPN: Роналду “Реал”дан кетмоқчи

Aslanov Jasurbek
16 июн 2017, 23:10
ESPN нашрининг “Реал” форварди Криштиану Роналдунинг яқинларига таяниб хабар қилишича, футболчи солиқлар билан боғлиқ можародан кейин “қироллик клуби”ни тарк этишга аҳд қилган.

“Роналду ҳақиқатан ҳам юзага келган вазиятдан хафа бўлган. Унинг айтишича, унга қўйилган айбловлар нотўғри, сабаби у барча солиқларни ўз вақтида тўлаб келган. Вазият издан чиқиб бормоқда.

Криштиану Испанияни тарк этиш пайида. Воқеалар ривожини кузатамиз, аммо у бу воқеаларни юрагига яқин олган”, дея хабар бермоқда манба.

Роналдунинг жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги дастлабки хабарни Португалиянинг A Bola нашри берганди. Ҳужумчи бу воқеаларда ўзини ноҳақ айбловлар қурбони бўлган дея ҳисоблаб, фаолиятини Испаниядан бошқа жойда давом эттирмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›