

Бу ҳақда клуб президенти Жоан Коллет маълум қилди.
"Бу ёлғон ва "Реал"дан ҳеч қандай таклиф бўлмади. Бу хабардан ҳайрон бўлдим. "Реал" бош директори билан суҳбатлашдик ва у мендан Касилья ҳақида сўради, аммо музокаралар бўлгани йўқ. Гап бундай маблағ ҳақида кетиши жуда кулгили. Бу пуллар эвазига ҳеч қандай трансфер бўлмайди" - дейди Жоан Коплет.



