UZ

Сўнгги янгиликлар

09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  1 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  2 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  10 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  7 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  9 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  10 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  3 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1

Эсингиздами? Рисқуллаев "Локомотив" фойдасига шубҳали пенальти қўйганди Янгиликлар

Эсингиздами? Рисқуллаев "Локомотив" фойдасига шубҳали пенальти қўйганди

Ўйин бошланишига кам вақт қолганида "Пахтакор" - "Локомотив" баҳсида ҳакам ўзгарди.

ПФЛ сайти хабар берганидек, бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубогининг 1/4 финалидан ўрин олган "Пахтакор" - "Локомотив" учрашувини Виктор Серазетдинов бошқариши керак эди. Аммо ўйин стартига кам вақт қолган бир пайтда тўсатдан бош ҳакам ўзгарди.

Эндиликда бу учрашувни Аҳрол Рисқуллаев бошқариб боради. Олий даражадаги ўйинларни бошқаришни бошлаганига ҳали кўп бўлмаган Рисқуллаев бу мавсум асосан Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган баҳсда йўл қўйган хатоси билан ёдда қолган. Ўшанда у "Бунёдкор" - "Локомотив" баҳсида ҳакамлик қилганди.

Эсингизда бўлса, ўша учрашувда "Локомотив" меҳмонда 2:1 ҳисобида зафар қучган, ўйиннинг 86-дақиқасида "темирйўлчилар" пенальтидан тўп киритишганди. "Бунёдкор" дарвозаси томон пенальти белгиланиши жуда ғалати бўлганди. Мезбонлар ҳимоячиси Анвар Ғофуров жарима майдончаси ташқарисида Марат Бикмаевдан тўпни узоқлаштирган, бунинг натижасида Бикмаевнинг йиқилиши туфайли Рисқуллаев иккиланиб пенальти белгилаганди.

Унга қанотда ёрдам берган Алишер Усмонов эса пенальти бўлгани ҳақида сигнал бермаган, чунки байроқчасини кўтармаганди. Рисқуллаев дастлаб орқага қайтиб, кейин яна югуриб келиб охири нуқтани кўрсатганди. Хуллас, роса машмаша бўлганди.

ПФЛ ўз сайтида бугунги учрашув ҳаками ўзгарганини ўйин даражаси юқорилиги билан изоҳлади. Бу олдиндан маълум эди, чунки чорак финал битта учрашувдан иборат. Қолаверса, майдонда иккита энг кучли жамоа ўйнайди. Шу боис ПФЛнинг нима сабабдан вақтлироқ бу ҳақда ўйлаб кўрмагани ғалати. Умид қиламизки, бугунги баҳс ҳаққоний ва ҳеч қайси томоннинг эътирозисиз ўтади.

Рейтинг: -34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика