Эшпириту Санту "Тоттенхэм" вакиллари билан учрашди

Mirjalol Normatov
25 июн 2021, 00:13
"Тоттенхэм" бош мураббийлиги учун Нуну Эшпириту Санту асосий номзод сифатида кўрилмоқда.

"Daily Mail" хабарига кўра, гарчи томонлар бир марта муваффақиятсиз музокаралар ўтказган бўлса-да, мураббий "шпорлар"ни бошқаришни истамоқда. Шу боисдан у клуб президенти Даниэль Леви ҳамда клубнинг янги спорт директори Фабио Паратичининг таклифларини ўйлаб кўришга тайёр турибди.

Эшпириту Санту 4 йилдан буён Англияда ишламоқда. Ўтган мавсумда унинг қўл остидаги "Вулверхэмптон" АПЛда 13-ўринни эгаллади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›