Эшли Коул мураббий бўлмоқчи
17 ноя 2021 10:20
Янгиликлар
"Мен футбол билан яшайман ва нафас оламан, мураббийлик иши кимдадир қўрқув солиши керак деб ўйламайман.
Бунга жиддий эътибор қаратишим муҳим. Сен ўз ғоянгга, ўз фалсафангга ва ўйнамоқчи бўлган услубингга ишонишинг керак ва мен бундан қўрқмайман.
Мен жанг қилишга интиламан ва тайёрлигимни кўрсатиш имкониятини кутаман. Футболга қайтарадиган нарсам борлигини ҳис қиляпман. "Челси" академиясидаги иш менга шундай имкониятни берди. Ҳар бир инсон фаолиятни якунлагандан сўнг бир йил дам олиш ва пляжда ётишни айтади, аммо икки ҳафтадан сўнг мен зерикдим. Футбол майдонини соғиндим", - дейди Коул.
Фаолиятини 2019 йилда якунлаган Коул ҳозирда "Челси" академиясида ишламоқда, шунингдек у Англия (U-21) ёшлар терма жамоасида Ли Карслининг маслаҳатчиси.
Фикрлар