Эшли Коул Роналду ҳақида: "У сабаб қўрқинчли тушлар кўрардим"
25 мар 2024 23:05
Янгиликлар
Эшли Коул Роналду ҳақида: "У сабаб қўрқинчли тушлар кўрардим"
Эшли Коул Криштиану Роналдуга қарши ўтказган ўйинларини эсга олди.
"Бир неча йил давомида Криштиану Роналду билан жиддий тўқнашувлар бўлган, аммо шунга қарамай бир-биримизни ҳурмат қиламиз. У АПЛга келганида машҳур эмасди, аммо тез орада топ футболчи бўлиш учун нима кераклигини тушунди. У ўрганиш ва кўникишни бошлади. Роналду дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни хоҳларди ва у машинага айланди.
Криштиануда ҳамма нарса бор эди. У дриблингдан фойдаланар, тезлиги билан рақиблардан қочиб кетар, баланд сакрай оларди. Роналду туфайли қўрқинчли тушлар кўрардим, аммо биз бир-биримизнинг ўйинимизга мослашишга ҳаракат қилиб, гоҳида у, гоҳида эса мен ғолиб чиқардим.
Ҳар сафар уни исмини эшитсам ёки суратини кўрсам, у мени 2003/04 мавсумда шпагатга ўтирғизиб кетганини эслайман" - дейди Коул.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар