

Championat.asia маълумотларига кўра "Сурхон" клуби ҳужумчиси Улуғбек Ҳошимов иккинчи даврадан "Пахтакор" сафида ҳаракат қилади.
Маълумот учун, Улуғбек Ҳошимов ушбу мавсум "Сурхон" таркибида Суперлиганинг 11 учрашувида майдонга тушиб, битта гол ва битта ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли футболчи ушбу мавсум бошида "Нефтчи" клубидан "Сурхон"га ўтганди.




