

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Биринчи таймни яхши бошладик ва тайм охирларига келиб гол ўтказдик. Бу вазиятда бироз концентрацияни йўқотдик. 5-6 соат масофа босиб тўғри ўйинга келганимиз ўз таъсирини кўрсатди. Кетма-кет голлардан сўнг "сочилиб" кетдик.
- Жамоангиз асосан ёшлардан иборат. Бугун тажриба устун келди деб ҳисоблайсизми?
- Мен ҳам шу фикрдаман. Биз олдинга ҳужумга ўтдик ва қарши ҳужумларда жазоландик. Футбол ўйнашга ҳаракат қилдик, бироқ баъзи ҳолларда кучимиз етмади.
- Дарвозабон кўпинча олдинга чиқиб кетди.
- Бу мен томондан берилган кўрсатма эди. Унга олдинроққа чиқиб ҳимоячиларга ёрдам бериш кераклигини айтдим. Секин-аста ҳамма футболчиларимизда тажриба ортиб боради.
- "Пахтакор фарм" олдига қўйилган вазифа?
- Футболчиларни ўринбосарлар жамоамизга тарбиялаб бериш. Биринчи даврада 6 нафар ўйинчи бергандик, яқинда яна икки нафар футболчимизни бердик.
- Кетма-кет голлар ўтказиб юборилишига сабаб нима?
- Аввало жисмоний ҳолат билан боғлиқ деб ўйлайман. Жуда тез толиқиб қолдик ва голлар ўтказа бошладик.
- "ФарДУ" майдони ҳақида фикрингиз?
- Майдон жуда зўр экан, текис, бизга ёқди.



