UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЕЧЛ. "Реал Мадрид" - "Бенфика" 1:1 (матнли трансляция)  16 00:45ЕЧЛ. Бергамода камбэк: "Аталанта" йирик ҳисобда ғалабага эришиб, "Боруссия"ни турнирдан чиқариб юборди  21 00:20Коутиньо олдида икки йўл бор  0 00:01ЕЧЛ. "Реал" - "Бенфика" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  13 23:50"Милан" тўртинчи либослар тўпламини тақдим қилди  1 23:31Ямал ўз совринини қабул қилиб олди  0 23:17Саудия Арабистони. "Ал Нажма" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:50Онана МЮга қайтиб, асосий таркиб учун курашмоқчи  4 22:32"Барселона" АПЛдан ҳимоячи кўзлаб қўйди  1 22:15Каземиро Италия жамоасига ўтмоқчи  1 21:41"Ғазалкент" сўнгги дақиқаларда камбэк амалга ошириб, Россия жамоасини мағлуб этди  2 21:16ЕЧЛда мавсумнинг энг яхши дарвозабони ким бўлмоқда?  2 20:58Педри ва Ферран "Барселона"га "Реал"дан кимни олиб келган бўларди?  2 20:38"Бенфика"нинг аппеляцияси рад қилинди  6 20:15"Бунёдкор" янги мавсум учун футболчилар рўйхатини маълум қилди  2

Эшитдик-да! Сречко Катанец қандай касаллиги маълум Янгиликлар

Эшитдик-да! Сречко Катанец қандай касаллиги маълум

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец анчадан буён соғлигидаги муаммолардан азият чекмоқда.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, словениялик мураббий онкологик касаллик билан курашмоқда. 


- 2023 йил 14 июнь куни Сречко Катанец соғлиги билан юзага келган муаммолар сабабли "CAFA Nation's Cup 2023" мусобақасининг Туркманистон, Тожикистон ва Эронга қарши ўйинларида қатнаша олмади.

- 2024 йил 23 март куни кутилмаганда соғлиги билан юзага келган муаммолар туфайли ўз ватани Словенияга жўнаб кетишга мажбур бўлди. 26 март кунги Гонконгга қарши ўйинга терма жамоани Алеш Чех бошчилигидаги штаб олиб тушганди.

- 2024 йил 5 июнь. Туркманистонга қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Сречко Катанец шундай деганди: "...Соғлигим ҳақида тўлиқ айтиб берсам анча вақт керак бўлади. Ўз вақтида организимимни эшитмаганман. Жуда кўп жарроҳлик амалиётларини ўтказганман. Шу сабабли даволанишга тўғри келмоқда. Инсон фақат ҳаста бўлганидан кейингина соғлиғи ҳақида ўйлар экан. Айни пайтда соғлигим анча яхши. Агар учинчи марта терма жамоани соғлигим туфайли тарк этсам бошқа қайтиб келмайман. Ишончим комилки, бу нарса содир бўлмайди..."

- 2024 йил октябрь ойи. Бош мураббий соғлиги туфайли Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги БАА ва Эронга қарши ўйинларда иштирок эта олмаганди.

- 2025 йил январь ойи. Мураббийнинг саломатлиги ёмонлашгани сабабли шифокорлар тавсиясига кўра, Доҳадаги йиғинда иштирок этмайди.


Championat.asia сайти бош мураббийга тезроқ соғайиб кетишини тилайди.


Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика