

"Championat.asia" олган маълумотга кўра, Навоийнинг "Қизилқум" клуби ортда қолган мавсумни "Нефтчи" ва "Навбаҳор" жамоаларида ўтказган дарвозабон Санжар Қувватовга қизиқиш билдирмоқда. 34 ёшли посбон фаолиятини Навоийда давом эттириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Қувватов якунига етган мавсумда Суперлига ва Ўзбекистон кубогида жами 19та ўйинда майдонга тушди ва 6та ўйинда дарвозасидан гол ўтказиб юбормади.




