Эшитдик-да! Самвел Бабаян Хитой клубига кетмоқда

Narzulla Saydullayev
30 ноя 2019
"Локомотив" бош мураббийи Самвел Бабаян фаолиятини хорижда давом эттиради.

Эшитишимизга қараганда бугунги "Локомотив" - "Пахтакор" учрашуви Бабаян учун "темирйўлчилар" устозлигидаги сўнгги учрашув бўлади. Катта эҳтимол билан Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби собиқ устози Хитой жамоаларидан бирида иш бошлайди.

Бу ҳақда бош мураббий "Пахтакор" билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида расман эълон қилиши кутилмоқда.  




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia