

Бизга маълум бўлишича, Мадриднинг "Реал" клуби академиясида бир неча йиллар фаолият олиб борган Дани Чабрера "темирйўлчилар" жамоасида иш бошлаган.
Бу борада унинг инстаграмдаги саҳифасидаги "био"си ҳам хабаримизни тасдиқлайди.

Шунингдек, у 10 йил давомида "Вильяреал"нинг асосий жамоаси мураббийлар штабида фаолият олиб борган. "Локо"га қадар эса Чабрера Саудия Арабистонининг "Ал Наср" ҳамда "Ал Иттифоқ" клубларида ишлаган.



