

Championat.asia сайти хабарига кўра, "Пахтакор" "Ал Насср"да ўйнаётган Машариповни қишки трансфер ойнаси тугагунича ортга қайтармоқчи. Гап футболчининг ижараси ҳақида кетмоқда.
Маълумот учун, "Ал Насср"га янги бош мураббий келганидан кейин Жалолиддин олдингидан камроқ майдонга тушмоқда. "Пахтакор" бу йил Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этади, "Ал Насср" эса ОЧЛда қатнашмайди.




