Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси "Нефтчи"га ўтмоқда

Mirjalol Normatov
4 фев 2022
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Аброр Исмоилов ушбу мавсумда "Нефтчи" шарафини ҳимоя қилиши кутилмоқда.

Олган маълумотларимизга қараганда, у яқин вақтлар ичида "Нефтчи" сафига бориб қўшилади. Клублар футболчининг бир йиллик ижараси борасида келишиб олишган.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда "Нефтчи" жамоаси Туркияда ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда. Бу 9 февралга қадар давом этади.

Аброр Исмоилов ўтган мавсум "Пахтакор" таркибида 21 ўйинда майдонга тушди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia