UZ

Эшитдик-да! Павел Бугало "Пахтакор"да иш бошлайди Янгиликлар

Эшитдик-да! Павел Бугало "Пахтакор"да иш бошлайди

"Пахтакор" мураббийлар штабида ўзгариш юз беради.

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ дарвозабони Павел Бугало "Пахтакор" клуби дарвозабонлар мураббийи сифатида иш бошлаши кутилмоқда.

Ушбу лавозимдаги Денис Иванков бугун Инстаграмдаги саҳифаси орқали жамоани тарк этганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Бугало 1992–1999 йиллар мобайнида "Пахтакор" клуби шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, у 1996, 1997 йилларда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика