

"Championat.asia" етиб келган маълумотларга қараганда, терма жамоамизнинг асосий ҳимоячиларидан бири ҳисобланмиш Ҳожиакбар Алижонов Осиё кубогида иштирок эта олмайди. Аввал ўйинлардан орттириб олган жароҳати ҳимоячимизга ўйнашга имкон бермаслиги мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов турнирда иштирок этмаслиги маълум бўлганди. Кейинчалик яна бир ҳимоячимиз Ҳусниддин Алиқулов ҳам Қатарда жароҳат олиб, мусобақада иштирок этиши сўроқ остида қолганди.




