

Championat.asia сайти маълумотларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сентябрь ойидаги ФИФА кунларида Мексика терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу учрашув ҳам Шимолий Америка қитъасида ўтказилади.
Аввалроқ, "Эшитдик-да!" рукни орқали миллий жамоамиз АҚШ термасига қарши 9 сентябрь куни ўртоқлик ўйини ўтказишини хабар қилгандик. Айнан ушбу йиғин доирасида Мексикага қарши учрашув ҳам ўтказилади.
Эшитдик-да! Ўзбекистон миллий терма жамоаси АҚШга қарши ўйнайди



