

Championat.asia маълумотларига кўра, ОКМК клуби грузиялик футболчи, "Динамо Батуми" ярим ҳимоячиси Цотне Мосиашвилига қизиқиш билдирмоқда. Олмалиқликлар Мосиашвилини яқинда жамоани тарк этган Муҳаммад Али Салемдан бўшаган жойга (легионерларга ажратилган лимит доирасидаги) олиб келишмоқчи. Айни дамда олмалиқликлар ҳимоя ва таянч ярим ҳимоя позициясига муносиб номзод излашмоқда.
Клуб 28 ёшли Цотне Мосиашвили билан музокараларни ижобий якунласа, футболчи ОКМК сафига келиб қўшилади.



