Эшитдик-да! ЎФАда Бош котиб ўзгаради

Narzulla Saydullayev
18 дек 2024, 14:34
Бугун футзал ва соҳил футболи учун жавобгар алоҳида федерация очилиши ҳақида хабар чиқди.

Айни вақтда ЎФА тегишли тартибда уни ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ ишларни амалга оширмоқда. 

Championat.asia сайти маълумотига кўра, ЎФА Бош котиби Аваз Максумов янги ташкил этилаётган футзал ва соҳил футболи федерацияси Бош котиби бўлади. ЎФА Бош котиби лавозимига эса бунгача Ўзбекистон футболчилар уюшмасига раҳбарлик қилиб келган Камолиддин Мурзоев тайинланиши кутилмоқда. 


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›