Эшитдик-да! ЎФА Кападзени бош мураббий этиб тайинлади

Narzulla Saydullayev
26 ноя 2019
Ўзбекистон миллий терма жамоасида Вадим Абрамовга ёрдам бериб келаётган Тимур Кападзе энди мустақил ишлайди.

Эшитишимизга қараганда Тимур Кападзе Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бунга қадар мазкур жамоани Отабек Ғуломхўжаев бошқариб келаётганди.

Ноябрь ойи бошида Саудия Арабистонида ўтган Осиё чемпионати саралашида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаганди. 2020 йилги U-19 Осиё чемпионати Ўзбекистонда бўлиб ўтади, энди мазкур мусобақада жамоани Кападзе тайёрлайди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia