UZ

Сўнгги янгиликлар

09:19Хавининг «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  1 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  5 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  3 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  1 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  4 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  27 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  50 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9

Эшитдик-да! Одил Ҳамробеков легионерга айланиш арафасида Янгиликлар

Эшитдик-да! Одил Ҳамробеков легионерга айланиш арафасида

Мамлакатимизда янги мавсум бошланиш арафасида турибди. Ўз-ўзидан трансферлар ҳам авжига чиққан пайт.

"Championat.asia" олган маълумотларга кўра, амалдаги чемпион ва кубок соҳиби "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков легионерга айланиш арасида турибди. Таянч ярим ҳимоячиси БААга учиб кетган. Одил тез орада Дубайнинг "Шабаб Ал Аҳли" клуби билан шартнома имзолайди. Айни пайтда бошқа ҳамюртларимиз Азизжон Ғаниев ва Жалолиддин Машарипов ҳам айнан "Шабаб Ал Аҳли" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Дубайликлар БАА чемпионатида 18 турдан сўнг 32 очко билан 5-ўринда боришмоқда. Жамоа ОЧЛда "A" гуруҳида "Ал Ҳилол", "Истиқлол" ва АГМК ёки "Ал Гарафа"дан бири билан беллашади.

Маълумот учун, "Шабаб Ал Аҳли" таркибида Азизжон Ғаниев 13 февраль куни ички чемпионат доирасида "Ал Ваҳда"га қарши баҳсда жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққан эди. Катта эҳтимол билан дубайликлар Ғаниевнинг ўрнига Ҳамробековни харид қилишмоқчи.


Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги мавсумда Ҳамробеков Суперлигада 21та ўйинда майдонга тушди ва 4та голли пасни амалга оширди.

Аброр Пирриев Азиз Ғаниев 6 ойга сафдан чиққанини маълум қилди


БАА чемпионати турнир жадвали >>>>> БАА Олий лигаси

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика