Эшитдик-да! "Навбаҳор"га 24 ёшли ҳужумчи керак
06 авг 2021 13:24
Янгиликлар
Эшитдик-да! "Навбаҳор"га 24 ёшли ҳужумчи керак
Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан кейин "қалдирғоч"лар устози Шуҳрат Мақсудов баъзи шогирдларига маҳаллий клубларнинг таклиф билан чиқаётганидан нолиган эди.
Championat.asia'га маълум бўлишича, Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси "Бунёдкор" форварди Миржаҳон Мираҳмадовга қизиқиш билдирмоқда. Футболчи билан музокара ўтказилаётгани тўғрисида "қалдирғочлар" огоҳлантирилган. Маълумот учун, 24 ёшли ҳужумчининг Тошкент клуби билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг охирида якунланади. У Суперлиганинг жорий мавсумида 10 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урган.

Шунингдек, "Навбаҳор" Нурилло Тўхтасиновга ҳам қизиқиш билдиряпти. Унинг "Бунёдкор" билан амалдаги меҳнат битими 2021 йилнинг декабрига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар
19:52
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди 55
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар