

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, "лочинлар" ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш мақсадида "Насаф" аъзоси Шароф Муҳитдинов, "Қўқон-1912"дан Мурод Холмуҳаммедов ва "Сўғдиёна" ўйинчиси Лука Чермел каби футболчилар билан келишувга эришган.
Аввалроқ наманганликлар Аброр Исмоилов, Фарруҳ Икромов ҳамда Шаҳбоз Жўрабеков каби футболчилар билан шартнома имзолагани ҳақида хабар бергандик.



