UZ

Сўнгги янгиликлар

03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"ни мағлубиятга учратди  3 03:01Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"   3 03:00Англия лига кубоги. "Ман Сити" ярим финалнинг илк учрашувида "Ньюкасл"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўта ишончли ўйин кўрсатди  12 02:00Н'Голо Канте турк клубига ўтиши мумкин  0 01:40"Барселона" келишилган нархга Рэшфордни тўлиқ сотиб олишни хоҳламаяпти  1 01:20"Бухоро" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  3 00:55"Сўғдиёна" таркибини икки нафар футболчи билан кучайтирди  0 00:29Расман: Кэррик мавсум охирига қадар МЮ бош мураббийи этиб тайинланди  3 00:15Алонсонинг ғояларини қабул қилишни истамаган футболчилар маълум (ESPN)  13 00:08Бентанкур узоқ муддатга сафдан чиқди  0 23:35Хабиб Нурмагомедов Алонсо ҳақида: "Бир йил олдин уни ялиниб-ёлвориб чақиришганди, энди эса ишдан хайдашди. Ҳаммаси талтайиб кетган болалар туфайли"  14 23:12"Насаф" Акром Комиловни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  3 23:03Расман: Абдулазиз Абдурашидов – "Сўғдиёна" футболчиси!  0 22:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Жанубий Корея 2:0  5

Расман: Аброр Исмоилов – "Навбаҳор" аъзоси! Янгиликлар

Расман: Аброр Исмоилов – "Навбаҳор" аъзоси!

Янги мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган "Навбаҳор" ўз таркибини маҳоратли футболчилар ҳисобига тўлдиришда давом этмоқда.

Бугун жамоа сафига маҳоратли ярим ҳимоячи Аброр Исмоилов қўшилди. "Лочинлар" бош мураббийи Самвел Бабаяннинг таклифига биноан "Навбаҳор" таркибига қўшилган футболчи 2 йиллик шартнома имзолади. 

Аброр Исмоилов 1998 йил 8 январда Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида туғилган. Футболчилик фаолиятини 2016 йили "Нефтчи" клубида бошлаб 2018 йил якунига қадар фарғоналиклар сафида тўп тепган. Маҳоратли ярим ҳимоячи 2019 йили "Сурхон" (Термиз), 2020-2021 йилларда эса "Пахтакор" (Тошкент)да ўйнади. 

Аброр Исмоилов якунланган мавсумни "Нефтчи" (Фарғона)да ўтказиб, фарғоналиклар таркибида Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубоги баҳсларида жами 25 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та голга муаллифлик қилган ҳолда, 1 та голга ассистентлик қилди. 

Бундан ташқари, маҳоратли ярим ҳимоячи Ўзбекистоннинг турли терма жамоаларида ўйнаган. 2019 йилдан буён миллий терма шарафини ҳимоя этиб келмоқда.

Аввалроқ "Эшитдик-да" рукни остида Исмоилов "Навбаҳор" аъзосига айланаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Наманган клуби Фарруҳ Икромов ҳамда Шаҳбоз Жўрабеков трансферини эълон қилган эди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика