UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  0 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  1 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   0 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  2 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  31 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  27 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  4 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  7 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  5

Эшитдик-да! "Навбаҳор" ОФК лицензиясисиз қолиши мумкин Янгиликлар

Эшитдик-да! "Навбаҳор" ОФК лицензиясисиз қолиши мумкин

Наманган клубида ишлар чатоқ.

Футбол клуби 30 март куни кечга қадар ОФК лицензиялаши бўйича талаб этилган барча ҳужжатларни ташкилот платформасига юклаши керак. Айни вақтда Ўзбекистондаги барча профессионал футбол клублари шу иш устида ишламоқда.

Биздаги маълумотга кўра, "Навбаҳор" клубида бу борада катта муаммо мавжуд. Клуб ўз собиқ футболчиларидан қарздорлигини тўлиқ бартараф этмаган. Гарчи трансфер ойнаси ёпилишига 24 соат қолганида ЎФА қўмитаси Навбаҳор учун трансфер ойнасини очиб берган бўлса-да, айни вақтда ЎФА ҳам ОФК талаби билан ҳазиллашмоқчи эмас. Яъни, қарздорлиги аниқ бўлган клубга лицензия берилса, ОФК нафақат клубни, балки ЎФАни ҳам жазолайди. Бундай ҳолат уч йил аввал Эронда ҳам рўй берган бўлиб, Эрон футбол федерацияси ёлғон маълумот учун жазоланган, "Истиқлол" ва "Персеполис" футбол клублари эса халқаро майдондан четлаштирилганди.

Маълум бўлишича, "Навбаҳор" клуби собиқ футболчилар билан йил бошида келишган ва улар олдидаги қарздорликни 31 январь кунига қадар бартараф этишга кафолат берган. Бироқ ваъда ўз вақтида бажарилмаган ва футболчилар Ўзбекистон футболчилари уюшмаси орқали ишни ЎФА қўмитасига оширган. Ўз навбатида қўмита 14 февралга қадар "Навбаҳор" қарзларни узиши юзасидан қарор қабул қилган. Биз футболчилар билан алоқага чиқдик, улар ўз номларини ошкор қилишни истамади. Бироқ улар "Навбаҳор" 28 март ҳолатига кўра ҳам қарзларни тўлиқ тўламаганини маълум қилди.

Ҳолат шундайки, эндиликда ЎФА, ПФЛ ёки ЎФУ масалани мустақил ҳал қилолмайди. "Навбаҳор" футбол клуби ҳолатни ўнглаш учун 48 соат ичида ариза берган барча футболчилар билан ҳисоб-китоб қилиши лозим. Йўқса улар ОФК учун тайёрланган аризани қайтариб олмоқчи эмас. Ўзбекистонда эса шанба, якшанба ва байрам муносабати билан душанба куни ҳам банклар фаолият олиб бормайди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика