Эшитдик-да: ЖЧ саралаш учинчи босқич ўйинлари мартгача қолдирилади

Xayrulla Xoliqov
3 июл 2021, 13:18
Хабарингиз бор, 1 июль куни Осиё минтақасида жаҳон чемпионати саралаш учинчи раунд баҳсларига қуръа ташланди.

Қуръа натижалаларига кўра, 12 жамоа олтитадан икки гуруҳга бўлинди.

"А" гуруҳи: Эрон, Жанубий Корея, БАА, Ироқ, Сурия, Ливан.

"B" гуруҳи: Япония, Австралия, Саудия Арабистони, Хитой, Уммон, Вьетнам. 

Тақвимга кўра, саралаш ўйинлари шу йилнинг 2 сентябрида старт олиб, 29 мартгача давом этиши керак. Бироқ коронавирус пандемияси сабаб ОФК уй-меҳмон тизимида барча учрашувларни ўтказа олмаслиги мумкин. 

Шу боис бизга етиб келган маълумотларга кўра, саралаш баҳслари сентябрь ойида бошланмайди ва мартгача қолдирилади. Агар шундай бўлган тақдирда иккита гуруҳ ўйинлари иккита бетараф мамлакатда ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›