UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25"Goal" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  4 14:55Гринвудга А Серия гранди қизиқмоқда  1 14:17"Челси" Боули даврида ёмон натижалар қайд этмоқда  2 13:59Ўзбекистон Кубоги. Самарқанд жамоаси 2-босқичга йўл олди  0 13:26"Барселона" "Ал Иттиҳод" билан бир ҳужумчи учун курашади  4 12:59Кенан Йилдиз "Ювентус"да замонавий рекорд ўрнатди  1 12:27Арне Слот: "Бу биз учун катта зарба бўлди"  2 11:49Моуриньюнинг "Бенфика"си чемпионатда мағлуб бўлгани йўқ  2 11:16"Барселона" Испания термаси дарвозабони билан шартнома имзолаши мумкин  0 10:47Артета Лига кубогини ютишга ишонмоқда  4 10:15Арбелоа "Атлетико"га қарши ўйини олдидан Мбаппенинг ҳолатини баҳолади  5 09:42"Ливерпуль" 10 йиллик антирекордни такрорлади  2 09:11"Арсенал" ПСЖ юлдузига қизиқмоқда  2 08:40"Манчестер Сити"нинг "Арсенал"га қарши финал учрашуви учун тахминий таркиби маълум   15 08:06Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун уй-меҳмонлар либослари тақдим этилди  1

Эшитдик-да! Жасур Жалолиддинов янги мавсумни "Андижон"да бошлайди Янгиликлар

Эшитдик-да! Жасур Жалолиддинов янги мавсумни "Андижон"да бошлайди

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи фаолиятини қайтадан бошлаш учун "Андижон"ни танлади.

Хабарингиз бор, 27 январь куни Москванинг "Локомотив" клуби Жалолиддинов билан шартномани бекор қилганди. Футболчи фаолиятини давом эттириш учун ёшликдаги мураббийи Отабек Ғуломхўжаев ишлаётган "Андижон"ни танлади ва буни бошқа вариантлардан устун қўйди. Ғуломхўжаев қўл остида футболчи ўйин амалиётига эга бўлиши аниқ, бу эса ярим йилдан ортиқ вақт давомида расмий ўйинда майдонга тушмаган Жасур учун айни пайтда энг муҳими. 

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Жасур Жалолиддинов ўз агенти Юрий Белоус билан ортиқ ишлашни хоҳламаяпти ва келишувни бекор қилиш устида ишламоқда. Бугунги кунда жараён давом этмоқда. Шу боис футболчи "Андижон"ни агентлар аралашувисиз танлади.

Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика