Эшитдик-да! Иван Бошкович "Бунёдкор" ўринбосарлари устозига айланди
05 июл 2022 21:35
Янгиликлар
Эшитдик-да! Иван Бошкович "Бунёдкор" ўринбосарлари устозига айланди
Сўнгги йилларда "Бунёдкор" тизимида ишлаб келаётган Иван Бошкович "Бунёдкор" U-21 бош мураббийи этиб тайинланди.
Маълумотларга кўра, черногориялик мутахассис эндиликда "Бунёдкор" U-21 жамоасига устозлик қилади.
Бунгача жамоани Абдуҳамид Қодиров бошқариб келаётганди. Жамоа ўтган мавсум унинг қўл остида U-21 чемпионатида 4-ўринни банд этганди.
Қайд этиш жоиз, 17 июлга қадар Тошкентда шуғулланадиган "Бунёдкор" ўринбосарлари 18 июль куни Хорватияга йўл олишади. Европадаги йиғин 30 июлга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Бошкович 2011-2012 йилларда Қаршининг "Насаф" жамоасидаги ёрқин ўйинлари билан ишқибозлар кўнглидан жой олган. У "аждарлар" таркибида 51 та ўйин ўтказиб, 20 та гол урган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар