Эшитдик-да! Ифиани Ифиани ва Виктор Мбаома "Қизилқум" футболчисига айланди
31 янв 2023 20:43
Янгиликлар
Эшитдик-да! Ифиани Ифиани ва Виктор Мбаома "Қизилқум" футболчисига айланди
Икки футболчи навоийликлар сафига бориб қўшилган.
Championat.asia маълумотларига кўра, "Қизилқум" жамоаси нигериялик футболчилар Ифиани Ифиани ва Виктор Мбаома билан шартнома имзолади. Икки ўйинчи жамоа билан кўрикдан ҳам ўтишга улгурган.
Ифиани Ифиани ўзбекистонлик мухлисларга "Машъал"даги ўйинлари орқали яхши таниш. Футболчи 2022 йилнинг бошида "Машъал"ни тарк этиб, Ироқнинг "Наврўз" клубига кўчиб ўтганди.
Виктор Мбаоманинг охирги жамоаси эса Жазоирнинг "МК Жазоир" клуби бўлган. Ундан олдин эса футболчи Нигериядаги маҳаллий клубларда тўп тепган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар