UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35"Гавр"нинг 18 ёшли ҳужумчиси МЮга ўтади  0 16:09ЕЧЛда ҳафта футболчиси аниқланди  0 15:50Элдор Шомуродов – "Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси!   18 15:22"Ўлганимда ётиб дам олиш учун кўп вақтим бўлади" — Бруну Фернандеш  1 14:58Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ форматда йиғин ўтказади  10 14:31"Челси" ушбу мавсум илк бор титул ҳомийси либосини кийди  2 13:59Суперлига. 8-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" 1 нафардан йўқотишга эга  2 13:36Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "Бошланғич таркибдаги жой ҳеч кимга кафолатланмаган"  14 13:08Гвардиола "Барселона" ҳақида: "Бундай ўйин билан стадионлар ҳеч қачон бўш қолмайди"  14 12:39Улуғбек Бакаев "Бухоро"даги фаолиятини давом эттирадими?  6 12:12"Ямаль Мессидан яхшироқ". "Барселона" собиқ футболчиси ҳайратланарли баёнот билан чиқди  15 11:46МЮ "Вулверхэмптон" голеадори учун 62,5 млн фунт тўлашга тайёр  0 11:19Франция хорижда ўйнаётган энг яхши футболчисини аниқлайди. Номзодлар ичида Мбаппедан ташқари яна кимлар бор?  14 10:50ПСЖ етакчиси «Арсенал»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушмаслиги мумкин  16 10:23Кевин Де Брюйнега асосий даъвогар жамоа маълум  2

Эшитдик-да ҳақиқатга айланмоқда. ОФК яна иккита мусобақани қолдирадими? Янгиликлар

Эшитдик-да ҳақиқатга айланмоқда. ОФК яна иккита мусобақани қолдирадими?

25 декабрь куни ОФК 2021 йил ўтказилиши кутилаётган иккита мусобақани қолдириши ҳақида хабар бергандик.

Гап ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатлари ҳақида кетяпти. 24 декабрда ФИФА 2021 йилги U-20 ҳамда U-17 жаҳон чемпионатларини ўтказмаслигини расман маълум қилди. 

U-20 жаҳон чемпионати 2021 йил Индонезияда, U-17 жаҳон чемпионати Перуда бўлиб ўтиши белгилаб қўйилганди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли жаҳон футбол ташкилоти мезбонлик ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда ҳар икки мусобақани 2023 йилгача бекор қилишни лозим топди.

Шундан сўнг ўз-ўзидан ОФК ҳам U-16 ва U-19 Осиё чемпионатларини 2023 йилгача қолдириши ҳақида гап-сўз чиқди. Албатта, бу гаплар бежиз эмас. Чунки ҳар икки мусобақа ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланма беради. 

Катта эҳтимол билан ОФК тез орада бу икки мусобақа расман қолдирилганини эълон қилади. Шунингдек, пляж футболи ва футзал бўйича Осиё чемпионатлари ҳам қолдирилгани ҳақида хабар чиқиб қолса ажаб эмас. Пляж футболи бўйича Осиё чемпионати бу йил Таиландда, футзал бўйича Осиё чемпионатини Қувайтда ўтказиш белгилаб қўйилган. 

Ҳозирда U-16 ва U-19 Осиё чемпионатлари билан биргаликда пляж футболи билан футзал бўйича қитъа биринчилиги ҳам бу йил ўтказилмаслиги интернет тармоқларида кўп муҳокама қилинмоқда. Аммо ОФК бу борада маълумот берганича йўқ. Лекин шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди деганларидек, тез орада расмий хабар чиқиб қолса керак. 


U-16 Осиё чемпионати

Мусобақа мезбони: Баҳрайн

Белгиланган муддат: 31 март - 17 апрель, 2021.

ФИФА U-17 жаҳон чемпионатини бекор қилганидан сўнг U-16 Осиё чемпионатини ўтказишга ҳожат қолмайди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Олим Шокиров бошчилигида мазкур мусобақага ҳозирлик кўраётганидан хабарингиз бор. Ва бу ҳозирлик токи расмий маълумот чиқмагунча давом этади. 


U-19 Осиё чемпионати

Мусобақа мезбони: Ўзбекистон

Белгиланган муддат: 3-20 март, 2021.

Юртимизда ўтиши керак бўлган бу турнир ҳам март ойида ўтказилмайди. Мусобақа шу билан 2023 йил бўлиб ўтади ва мезбонлик ҳуқуқи Ўзбекистонда сақланиб қолади.


Футзал бўйича Осиё чемпионати

Мусобақа мезбони: Қувайт

Белгиланган муддат: 23 март - 3 апрель, 2021.

Жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи мазкур мусобақа ҳам катта эҳтимол билан ўтказилмайди. Ҳозирча ФИФА 2021 йилнинг кузида Литвада бўлиб ўтиши керак бўлган футзал бўйича жаҳон чемпионатини бекор қилгани йўқ. Агар жаҳон футболи ташкилоти шундай қарорга келса, ўз-ўзидан ОФК ҳам ФИФА изидан боради.


Пляж футболи бўйича Осиё чемпионати

Мусобақа мезбони: Таиланд

Белгиланган муддат: 28 апрель - 8 май, 2021.

Пляж футболи бўйича қитъа биринчилигини Таиландда ўтказиш кўзда тутилган ва бунда 16та жамоа иштирок этиши белгилаб қўйилган. Лекин иштирокчилар номи тўлиқ маълум эмас. Агар мусобақа қолдириладиган бўлса, буни билишга ҳожат ҳам қолмайди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика