UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  0 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  0 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  1 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  46 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  6 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  46 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  14 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  19

Эшитдик-да! ФИФА “Машъал”га муҳлат берди Янгиликлар

Эшитдик-да! ФИФА “Машъал”га муҳлат берди

Теглар :  Машъал ФИФА
“Машъал”ни олдинда анча синовли давр кутаётган кўринади.

Боиси муборакликлар сафида ўйнаб кетган айрим футболчилар клубнинг ҳамон улардан қарздорлиги мавжуд эканини даъво қилган ҳолда ФИФАга арз қилишди. Жумладан, нигериялик футболчилар Ифеанйи Ифеанйи ҳамда Ибе Микаел Окоро “Машъал” улар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилмагани борасида шикоят билдиришган. 

ФИФА эса ҳар икки футболчи билан боғлиқ низоли вазият юзасидан якуний қарорни чиқарди. 12 апрелда ФИФА “Машъал” футбол клуби зиммасига Ифеанйи Ифеанйи ҳамда Ибе Микаел Окоро олдидаги қарздорликни ёпиш мажбуриятини қўйди. Агар бу вазифа клуб томонидан яқин 45 кун ичида бажарилмаса, “Машъал”нинг трансферларига тақиқ қўйилади. 

Сир эмас – одатда футбол клубларимиз йил якунида кўпинча хорижлик футболчилардан (айниқса сербиялик ва африкалик ўйинчилардан) қарздор бўлиб қолади. Ҳайратланарли жиҳати шундаки – клуб устидан арз қилиб, унинг трансферига тақиқ қўйдирган футболчилар билан яна ундан кейинги мавсумга шартномалар имзоланаверади – худди “Сурхон” Владимир Бубаня билан олдинроқ трансферини айнан у ёптирган бўлса ҳам иккинчи марта яна шартнома тузганидек. Дарвоқе, “Сурхон” Владимир Бубанянинг иккинчи марта ФИФАга ёзган шикоятини ҳали ёпганича йўқ. Бу орада Бубаня "Андижон"га кўчиб ўтишга ҳам улгурди.  

Ғалати дунё (Бубаньянинг ғаройиб ҳикояси)

Бубаня билан боғлиқ ҳолатни бежизга ёдга олмадик. Боиси Ибе Микаел Окоро ўтган йил аввалида “Андижон”нинг ҳам трансферига тақиқ қўйилишига сабаб бўлганди. Бу сафар энди “Машъал”нинг ҳам трансфери айнан Ибега қарздорлик вақтида тўланмагани сабаб ёпиладиганга ўхшайди.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика