Эшитдик-да! "Энергетик-БГУ" бош мураббийи лавозимини тарк этди ва Ўзбекистонда иш бошлайди

Iskandarov Abdulaziz
1 фев 2022, 19:35
Мухлислар учун кутилмаган яна бир янгилик.

Беларусь чемпионати вакили "Энергетик-БГУ" жамоасида мураббий ўзгарди. Шу вақтгача клубда фаолият юритиб келган мутахассис Владимир Белявский лавозимини тарк этди. Бизга етиб келган маълумотларга кўра, Белявский "Одил Аҳмедов" футбол академияси (аввалги "Одил Жуниор")да бош мураббий сифатида иш фаолиятини бошлайди. Ушбу мураббий Жасур Яхшибоев, Шаҳбоз Умаров, Илья Шкурин каби футболчиларнинг ривожланиши ва кучли клубларга йўл олишида жонбозлик кўрсатган. 

Минскликлар матбуот хизмати мутахассисга миннатдорчилик билдириб, унинг ўрнига Павел Родненок тайинланганини эълон қилди. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›