Эшитдик-да! Черан Саудия Арабистонидаги саралашда ўйнамайди

Narzulla Saydullayev
29 апр 2021, 17:19
Ўзбекистон терма жамоаси июнь ойида Саудия Арабистонида ЖЧ-2022 саралашидаги учта учрашувни ўтказади.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, "Пахтакор" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Драган Черан Ўзбекистон фуқаролигини олишга яқин ва терма жамоада ўйнаш ҳуқуқига эга бўлади. Бироқ июнь ойидаги саралашда Драган Черан Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қила олмайди. 

Сабаби сербиялик Драган Черан 2016 йил июль ойида Қаршининг "Насаф" клубига келган. Қонунчиликка кўра, юртимизда 5 йил муқим яшаган инсон фуқароликни олиш ҳуқуқига эга. Агар Саудия Арабистонидаги саралаш баҳслари 15 кун кейин бошланганида Черан бемалол терма жамоамиз сафида майдонга туша оларди. 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›