

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Бобир Абдихолиқовнинг "Ордабаси" билан шартномаси якунланди ва ҳужумчи эркин агент сифатида Қаршининг "Насаф" клуби билан шартнома тузди.
Эслатиб ўтамиз, Абдихолиқов 2015-2020 йиллар давомида "Насаф" сафида фаолият олиб борган. Шу давр мобайнида ҳужумчи клуб таркибида жами 134та ўйин ўтказиб 50та гол урган.




