Эшитдик-да! Андрей Шипилов "Металлург"ни тарк этиши мумкин
14 мар 2021 13:59
Янгиликлар
Эшитдик-да! Андрей Шипилов "Металлург"ни тарк этиши мумкин
Бекободнинг "Металлург" клубида ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, Суперлиганинг 1-туридаги "Сурхон"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан кейин бош мураббий Андрей Шипилов жамоани тарк этган. Айни пайтда футболчилар ёрдамчи мураббийлар қўл остида шуғулланишмоқда.
"Металлург" Суперлиганинг 2-турини 16 март куни ўз майдонида Тошкентнинг "Бунёдкор" клубига қарши ўтказади.
Маълумот учун, Андрей Шипилов 2017 йил декабрь ойидан буён "Металлург" клуби бош мураббийи сифатида ишлаб келаётганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар