Эшитдик-да! "Андижон" мавсумни охирига етказа олмаслиги мумкин

Mirjalol Normatov
26 авг 2020, 00:49
Суперлига иштирокчиси "Андижон" клуби тарқалиб кетиши мумкин.

Хусусий клуб ҳисобланган "Андижон"да молиявий муаммолар мавжуд. Шу боис жамоа мавсумни охирига етказа олмаслиги мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, "Андижон" 13-турни "Пахтакор"га қарши ўтказиши керак.

Олган маълумотларимизга кўра, 27 август куни "Пахтакор"га қарши ўйин ўтказилмаслиги эҳтимоли юқори бўлиб турибди.

12 турдан кейин "Андижон" 6 дуранг ва 6 мағлубият қайд этган ҳолда турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia