

Гап, Эргаш Исмоилов ҳақида кетмоқда. Championat.asia сайти маълумотига кўра, 25 ёшли чап қанот ҳимоячиси АГМК жамоасидан тушган таклифни қабул қилди.
Маълумот учун, Исмоилов 2020 йилги Ўзбекистон Суперлигасида 21та ўйинда (1675 дақиқа) иштирок этди. Эндиликда у Миржалол Қосимов бошқарувидаги жамоа таркибида халқаро мусобақада ҳам иштирок этиш имкониятига эга.




