UZ

Сўнгги янгиликлар

22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  0 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  3 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  10 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  8 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  18 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  3 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  15 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0

“Эртанги кун спорти”. Ўзбекистон - Эрон 2:1 Янгиликлар

“Эртанги кун спорти”. Ўзбекистон - Эрон 2:1

Тошкент шаҳрида “Эртанги кун спорти” (Sport for tomorrow) номли футбол фестивалининг 2-тури якунланди.

Дастлабки турда Ўзбекистон Туркманистон устидан 5:1 ҳисобида устун келганди. Япония ва Эрон ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмаганди - 0:0.

Бугун 2-турнинг илк баҳсида Япония ўсмирлари Туркманистонни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Иккинчи ўйин Ўзбекистон ва Эрон ўртасида бўлиб ўтди. Учрашувнинг 11-дақиқасида форслар ҳужумчиси чиройли гол уриб ҳисобни очди - 0:1. Биринчи бўлимда Ўзбекистонда ҳисобни тенглаштириш учун бир қатор имкониятлар бўлди. Бироқ жавоб голи фақат иккинчи бўлим бошида урилди.

Расул Йўлдошевнинг ўнг қанотдан чап оёқда жарима майдонига узатиб берган ажойиб пасидан сўнг Абдунозир Абдураҳмонов Эрон дарвозасига тўп киритди - 1:1.

61-дақиқада Расул Йўлдошевнинг жарима майдонига узатган тўпини Абдунозир дарвозага йўллади, ҳимоячидан қайтган тўпни Шуҳрат Неъматов деярли бўш дарвозага жойлаб қўйди  - 2:1.

Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳисоб ўзгармади ва Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иккинчи ғалабани қўлга киритди.

Ўзбекистон U16 - Эрон U16 - 2:1

Голлар
: Абдунозир Абдураҳмонов 47, Шуҳрат Неъматов 61 - Намдари 11
 
Ўзбекистон U16: 12.Жасурбек Умрзоқов , 3.Шохзамон Хайруллаев (6.Мардон Абдуллаев, 25), 4.Ихтиёр Холдоров, 7.Остон Ўрунов, 8.Валерий Акопов (36.Шуҳрат Неъматов, 17), 9.Баҳром Соатов, 10.Расул Йўлдошев (23.Ғайрат Азизхўжаев, 89), 33.Асадбек Собиржонов (Бурхон Ҳасанов, 72), 16.Алфайзи Неъматов (32.Абдунозир Абдураҳмонов, 42) (14.Иброҳим Ғанихонов, 90) , 5.Абубакир Мўйдинов, 19.Ислом Каримов.

Эрон U16: 1.Эсмаили, 6.Шариати, 23.Ранжбар, 3.Эсмаилзода, 15.Садеги, 2.Давари, 7.Годарзи, 10.Намдари, 17.Гадери, 14.Гобеишави, 5.Муҳаммадалипур.
Захирадан тушганлар: Ғуломзода, Ҳуссайин Пур, Сардари, Али Пур, Шарифи.


4 март куни мусобақанинг сўнгги тури бўлиб ўтади. Ўзбекистон ва Япония учрашуви ғолиби мусобақа чемпиони бўлади.

4 март
11:00 Эрон U16 – Туркманистон U16
15:00 Ўзбекистон U16 – Япония U16



Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сентябрь ойида Ҳиндистонда ўтадиган U16 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Эрон ва Японияга ҳам қитъа биринчилигига йўлланма олган.


Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика