Эртага "Қўқон-1912" "Сўғдиёна" билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
10 фев 2021, 14:59
Янги мавсумга тайёргарликни Тошкент шаҳрида олиб бораётган “Қўқон-1912” жамоаси машғулотларни давом эттирмоқда.

“Шунқорлар” кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишмоқда. Кеча куннинг биринчи ярмидаги машғулотларда футболчиларнинг жисмоний холатларини яхшилашга эътибор қаратилди. Тушдан кейинги машғулотларда эса футболчиларнинг тезкор фикрлашлари ҳамда тўп билан ишлашга кўпроқ эътибор қаратилди. Машғулотлар жуда қизиқарли тарзда ва юқори кайфиятда бўлиб ўтмоқда. Барча футболчилар машғулотларда астойдил тер тўкишмоқда. Фақат Суҳроб Бердиев шифокор назорати остида алоҳида машғулотларда иштирок этмоқда.

Бахтиёр Ашурматов шогирдлари эртага , Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказишади. “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги назорат ўйини , 11 февраль куни, Тошкентдаги “Тўқимачи” стадионида, соат 12:00да бошланиши режа қилинган.

Қуйида кечаги машғулотлардан олинган суратларни томоша қилинг:




"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›