

Янги шартнома имзоланган Фарруҳ Сайфиев, Акмал Шораҳмедов, Баҳром Абдураҳимов, Дилшод Раҳматуллаев, шунингдек, бошқа клублардан ижарадан қайтган Егор Кримец ва Жалолиддин Машарипов ишқибозларга "Пахтакор" - "Сўғдиёна" назорат беллашувидан олдин таништирилади. Таништириш маросими соат 13:45да "Пахтакор" стадионида бошланиши режалаштирилган. Ўйин эса 14:00да бошланади.
Барча ОАВ ходимлари ва мухлисларни таништириш маросими ҳамда назорат учрашувига таклиф қиламиз, - деб ёзади "Пахтакор" клуби матбуот хизмати.




