Эртага Фаластинга қарши ўйин, бугунги расмий тадбирлар рўйхати
04 сен 2019 13:21
Янгиликлар
Эртага Фаластинга қарши ўйин, бугунги расмий тадбирлар рўйхати
Эртага ЖЧ-2022 саралаши доирасида Фаластинга қарши ўйин бўлиб ўтади. Бугун эса терма жамоа делегациясини қатор расмий тадбирлар кутиб турибди. Дастлаб маҳаллий вақт билан 12:00 (Тошкент вақти билан 14:00)да ҳар иккала терма жамоа расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтади. Унда томонлар эртага қандай рангдаги либосларда тўп тепишни ҳам келишиб олишади. Шундан сўнг 13:00 (Тошкент вақти билан 15:00)да ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари ва бир нафардан футболчи иштирокида матбуот анжумани бўлб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси ўйинолди расмий машғулотни 17:00 (Тошкент вақти билан 19:00)да учрашув бўлиб ўтадиган "Фаисал Ал-Ҳуссеини" стадионида ўтказади.
Ўзбекистон МТЖнинг 4 сентябрга мўлжалланган расмий тадбирлар рўйхати:
12:00 (Тошкент вақти билан - 14:00) - Ҳар икки терма жамоа расмийлари иштирокида йиғилиш;
13:00 (Т. - 15:00) - Фаластин ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари бош мураббийлари ва бир нафардан футболчиси иштирокида матбуот анжумани;
17:00 (Т. - 19:00) - Ўзбекистон МТЖнинг ўйинолди расмий машғулоти.

"Championat.asia"ни кузатишда давом этинг, Фаластин ва Иорданиядан энг қайноқ хабарлар ва суратларни кузатиш имконига эга бўласиз.
"Championat.asia" шиори: Орзу қилинг, завқланинг ва бизни кузатинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар