UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Де Дзерби: "Гринвуд дунёнинг энг футболчиларидан бирига айланиши мумкин"  3 18:15​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  4 17:57Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди  42 17:35А Серия. "Ювентус" мавсумдаги илк мағлубиятини "Комо"дан қабул қилиб олди  5 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  5 15:46Ўринбоев қанча муддатга сафга чиққани маълум бўлди  3 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  3 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  4 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  4 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  27 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  4 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0

Эртага Coca Cola Суперлига ва ПРО-лига ҳакамлари иштирокида навбатдаги семинар ўтказилади Янгиликлар

Эртага Coca Cola Суперлига ва ПРО-лига ҳакамлари иштирокида навбатдаги семинар ўтказилади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимизда фаолият юритаётган ҳакамларнинг малакасини ошириш, ҳакамлар томонидан ўйинларни бошқаришда ҳалоллик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Coca Cola Суперлига ва ПРО-лига тур учрашувларидан сўнг ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти томонидан ҳакамлар учун махсус семинар ташкил қилиниб, ортда қолган тур ўйинларида ишлаган ҳакамлар фаолияти турли видеолавҳалар ёрдамида ўрганиб чиқилади ва йўл қўйилган хато-камчиликлар таҳлил қилинади.

Мазкур семинарга юртимизда фаолият олиб бораётган барча турдаги оммавий ахборот воситалари вакилларини ҳам таклиф этамиз.

ОАВ вакиллари эртага, 20 август куни соат 10:00 да ЎФА Мажлислар залига ташриф буюриб навбатдаги семинарнинг иштирокчисига айланиши мумкин.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика