Эртага “CAFA U-16 championship” мусобақаси олдидан матбуот анжумани ўтказилади
03 июл 2018 19:45
Янгиликлар
Эртага “CAFA U-16 championship” мусобақаси олдидан матбуот анжумани ўтказилади
Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти ва Марказий Осиё футбол ассоциацияси Президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан жорий йилнинг 3-10 июль кунлари пойтахтимиз минтақа чемпионатига мезбонлик қилиши ҳақида хабар бериб ўтган эдик.
“CAFA U-16 championship” мусобақасида Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон ва Қирғизистоннинг 16 ёшгача бўлган терма жамоалари иштирок этишади.
Эртага, 4 июль куни соат 11:30да “Миллий” стадиони матбуот анжуманлари залида мусобақа олдидан терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Унда иштирокчи давлатлар терма жамоалари устозлари ўзларининг мусобақа олдидан фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашади. Барча турдаги ОАВ вакилларини матбуот анжуманига таклиф этамиз.
Таъкидлаб ўтамиз, “CAFA U-16 championship” мусобақасидан ўрин олган учрашувлар пойтахтимиздаги "Миллий" ва "Локомотив" стадионларида бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
00:56
Ўзбекистон U-18 қизлар терма жамоаси Эронни CAFA мусобақасида мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ 2
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар