UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  1 20:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли трансляция)  31 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  2 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   4 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  88 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  1 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  19 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  2 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  16 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  55 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

Эронда энг яхшилар аниқланди, улар орасида ҳамюртимиз ҳам бор Янгиликлар

Эронда энг яхшилар аниқланди, улар орасида ҳамюртимиз ҳам бор

Эронда 2017/2018 йилги мавсум якунлари бўйича энг яхшиларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Мамлакатнинг "Энг яхши футболчиси" деб 30 ёшли Воҳид Амири топилди. "Персеполис" клуби собиқ футболчиси дарҳақиқат якунига етган мавсумни юқори нотада ўтказди. У ҳам клуб, ҳам терма жамоа миқёсида ўзини кўрсата олди. Амири форслар таркибида ЖЧ-2018нинг учала ўйинида ҳам иштирок этди. Яқинда ушбу футболчи Туркиянинг "Трабзхонспор" клубига кўчиб ўтди.

"Энг яхши клуб" сифатида амалдаги чемпион "Персеполис" эътироф этилди. Бу жамоа чемпионат тугашига уч ҳафта қолганида чемпионликни расмийлаштирди. Эрон Про лигасида 19та гол урган Али Алипур "Энг яхши тўпурар" совринини қабул қилиб олди. "Энг яхши ҳимоячи" соврини "Персеполис" сардори Жалол Ҳуссайнига насиб этган бўлса, ушбу клуб посбони Алиризо Бейранванд "Энг яхши дарвозабон" деб топилди.

Шунингдек, Умид Иброҳими "Энг яхши ярим ҳимоячи", ҳамюртимиз Сервер Жепаров эса "Энг яхши ассистент" дея эътироф этилди. Маълумки, Жепаров якунига етган мавсумни Теҳроннинг "Истиқлол" клубида ўтказди. "Пайкан" ҳимоячиси Меҳди Шири "Фейр плей" совринини қабул қилиб олди. Бижан Ҳайдари эса йилнинг "Энг яхши ҳаками" деб топилди. Ва ниҳоят "Энг яхши мураббий" соврини "Персеполис" устози Бранко Иванковичга насиб этди.

Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика