UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" иштирокидаги ўйинлар бошланмоқда  0 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  0 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  0 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  9 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  4 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  1 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  5 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  9

Эронда энг яхшилар аниқланди, улар орасида ҳамюртимиз ҳам бор Янгиликлар

Эронда энг яхшилар аниқланди, улар орасида ҳамюртимиз ҳам бор

Эронда 2017/2018 йилги мавсум якунлари бўйича энг яхшиларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Мамлакатнинг "Энг яхши футболчиси" деб 30 ёшли Воҳид Амири топилди. "Персеполис" клуби собиқ футболчиси дарҳақиқат якунига етган мавсумни юқори нотада ўтказди. У ҳам клуб, ҳам терма жамоа миқёсида ўзини кўрсата олди. Амири форслар таркибида ЖЧ-2018нинг учала ўйинида ҳам иштирок этди. Яқинда ушбу футболчи Туркиянинг "Трабзхонспор" клубига кўчиб ўтди.

"Энг яхши клуб" сифатида амалдаги чемпион "Персеполис" эътироф этилди. Бу жамоа чемпионат тугашига уч ҳафта қолганида чемпионликни расмийлаштирди. Эрон Про лигасида 19та гол урган Али Алипур "Энг яхши тўпурар" совринини қабул қилиб олди. "Энг яхши ҳимоячи" соврини "Персеполис" сардори Жалол Ҳуссайнига насиб этган бўлса, ушбу клуб посбони Алиризо Бейранванд "Энг яхши дарвозабон" деб топилди.

Шунингдек, Умид Иброҳими "Энг яхши ярим ҳимоячи", ҳамюртимиз Сервер Жепаров эса "Энг яхши ассистент" дея эътироф этилди. Маълумки, Жепаров якунига етган мавсумни Теҳроннинг "Истиқлол" клубида ўтказди. "Пайкан" ҳимоячиси Меҳди Шири "Фейр плей" совринини қабул қилиб олди. Бижан Ҳайдари эса йилнинг "Энг яхши ҳаками" деб топилди. Ва ниҳоят "Энг яхши мураббий" соврини "Персеполис" устози Бранко Иванковичга насиб этди.

Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика